Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Москва – Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.06.2021 4441 Yangiliklar

 

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Москва – Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди.
 
Мазкур поезд жорий йил 28 июнь куни Москва Казанский – Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Ушбу поезд Москвадан соат 22:28 да жўнайди.
 
Шунингдек, 25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида ҳам 1 та махсус поезд қатновини амалга оширади. Бу поезд Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.
 
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский – Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.
 
Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти е-ticket.railway.uz орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.