Транспорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳанинг мақсади - инсон ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахслар, давлатнинг мол-мулкини ҳимоялаш, атроф муҳит, ўсимликлар ва жониворлар ҳаёти ёки соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, харидорлар ва истеъмолчиларни (фойдаланувчиларни) уларнинг фаолияти давомида вазифаси ва хавфсизлигига нисбатан адашишига олиб келувчи ҳаракатлардан огоҳлантириш мақсадида, ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда, таъмирлаш ва фойдаланиш жараёнлари учун минимал керакли хавфсизликка бўлган ягона мажбурий талабларни белгилашдан иборат.
Лойиҳада ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда уларга қўйиладиган техник талаблар, уларни синовдан ўтказиш ва мазкур умумий техник регламентга мувофиқлигини баҳолаш тартиби белгиланган. Регламентни ишлаб чиқишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қоидалари (БМТ Қоидалари) ва Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг умумий техник регламенти талаблари қўлланилган.
Регламентда ғилдиракли транспорт воситалари ва уларнинг қисмларига, уларнинг ҳаракат хавфсизлигига, актив хавфсизлигига, пассив хавфсизлигига, экологик хавфсизлигига БМТ Қоидаларида белгиланган талаблар киритилган.
Қарор лойиҳаси билан танишиш.