Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий - маърифий тадбир ташкил этилди.
Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган тадбирда вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармаларидан 300 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти катта ўқитувчиси Ўткир Мавлонов мамлакатимиз тараққиётида янги босқични белгиловчи, Ўзбекистонни яқин йилларда комплекс ривожлантиришнинг устувор жиҳатларини белгилаб берган Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузаси билан иштирок этди.
Очиқ, самимий ва расмиятчиликдан ҳоли тарзда ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимиз тараққиёти учун концептуал аҳамиятга эга бўлган мазкур Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг ўзига хос жиҳатлари, ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Мурожаатномани ўрганиш ва унда белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш Транспорт вазирилги ходимларининг доимий эътиборида бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Зеро, Мурожаатномада мамлакатимиз транспорт соҳасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар ҳам белигилаб берилган.