Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Наманган шаҳрида янги автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.10.2024 1137 Yangiliklar

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Экспресс Долина” МЧЖ ҚКга тегишли 26 дона YUTONG русумли автобуслар 10 октябр санасидан йўналишларга чиқарилди.

 

Янги автобуслар Наманган шаҳрининг 1-сонли “Отчопар бош бекати - Тахтакўприк” ва 3-сонли “Юксалиш – Чорсу” йўналишларида ҳаракатланмоқда.  

 

Шунингдек, тез кунларда  2-сонли “Отчопар бош бекати - Чорсу” йўналишида ҳам 12 дона янги автобусларда хизмат кўрсатилиши бошланади.

 

Ушбу йўналишларда қатновлар брутто-шартнома асосида амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Жамоат  транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-59 сон қарори ижроси доирасида вилоятларга янги замонавий автобуслар олиб келиниши давом этмоқда.