Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.12.2019 7092 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига мувофиқ шу кунларда мамлакатимизда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунини кенг нишонлаш мақсадида республикамизда жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар меҳр-муруват ойлиги ўтказилмоқда. 

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад – сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида бундай инсонларнинг ҳуқуқларини тарғиб қилишдан иборатдир. Ушбу байрамга 1992 йилда асос солинган бўлиб, ўшандан буён асосий эътибор омма томонидан ногиронларнинг муаммолари тушунилишига кўмаклашиш ҳамда бундай инсонларнинг шаъни ҳамда ҳуқуқлари қадрланиши ва уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни таъминлаб беришга қаратиб келинади.

Мазкур сана ҳар йили юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу борадаги эзгу ишларни яна бир бор сараланади. Айниқса, шу куни ҳаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар каби меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ходимлари ҳамда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими мудири ва мактаб раҳбарлари бошчилигида уй шароитида таълим олувчи 18 нафар ўқувчилар ҳолидан хабар олинди. Уларга эсдалик совғалари улашилди.