Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Андижон-Термиз-Андижон» йўналишида янги йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.08.2021 7715 Yangiliklar

 

Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2021 йил 22 августдан бошлаб, «Андижон-Термиз-Андижон» йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.

Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.