Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Нукус аэропортида бошқарув диспетчерлик пункти очилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.05.2023 3219 Yangiliklar

Бугун, 20-май куни “Ўзаэронавигация” марказининг Нукус халқаро аэропортидаги ҳаво ҳаракатини кузатиш ва бошқариш бўйича кузатув хонасига эга янги Бошқарув диспетчерлик пунктининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Мазкур иншоотнинг лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор Ўринбай Торениязов томонидан бошланиб, лойиҳалаш ишлари унинг ўғли Нурнияз Торениёзов томонидан якунланган.

 

Ушбу бино фойдаланишга топширилиши натижасида Нукус ҳаво ҳаракатини бошқариш ҳудудий бўлинмаси ходимларининг иш фаолияти учун янада қулай шароит яратилди.

 

Бу эса ўз навбатида учиш-қўниш йўлаги, бошқарув йўлаклари, техник воситалар ва ҳаво кемалари ҳаракатининг янада ёрқин кўриниши ҳамда ҳаво кемаларининг учиш, қўниш ва бошқарув пайтидаги хавфсизлигини янада сифатли таъминлаш, шунингдек, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш ва парвозларни радиотехник жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни зудлик билан ҳал этиш имкониятини яратди.