Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Ўзавиация” агентлиги ҳамда ICAO ҳамкорлигидаги халқаро тадбир ўз ишини бошлади  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.09.2024 788 Yangiliklar

 

“Ўзавиация” агентлиги ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида “Халқаро авиация учун углерод эмиссияларини қисқартириш ва компенсациялаш тизимини (CORSIA) жорий этиш”га бағишланган халқаро тадбир ўз ишини бошлади.

 

CORSIA – бу халқаро авиацияда углерод эмиссияларини қисқартириш ва компенсациялаш тизимидир. Ушбу тизим халқаро рейсларни амалга оширишда CО2 эмиссиясини камайтириш ва авиациянинг иқлим ўзгаришига таъсирини чеклашга қаратилган.

 

CORSIA CО2 эмиссиясини қоплаш учун экологик сиёсатнинг бозор воситаларидан фойдаланади: ҳаво кемалари эксплуатантлари углерод бозорида углерод кредитларини сотиб олишлари керак.

 

Тизим халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) томонидан ишлаб чиқилган ва 2016-йил октябр ойида қабул қилинган. Унинг мақсади 2020-йилдан бошлаб углерод-нейтрал ўсишга эришишдир. 2021 йилдан бошлаб, ушбу схема ихтиёрий бўлиб, 2027 йилдан эса ICAO аъзо барча мамлакатлар учун мажбурийдир.