Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Ўзавиация” агентлиги инспекторлари Франция Миллий фуқаро авиацияси билим юрти сертификатларини олди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.02.2023 2157 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 24 февраль куни “Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган олий даражадаги ташрифи доирасида имзоланган “Фуқаро авиацияси соҳасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув” ни амалга ошириш бўйича келгусидаги режалар муҳокама этилди.    

 

Учрашув давомида иштирокчилар Франция Фуқаро авиацияси Бош Бошқармаси ҳамкорлигида Миллий фуқаро авиацияси билим юрти (ENAC) томонидан “Ўзавиация” агентлигида ўтказилган ўқув курсларининг якунинга бағишланган расмий Сертификатлар топшириш тадбирида иштирок этишди.

 

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез хоним “Ўзавиация” агентлиги ходимларини ўқув курсларда муваффақиятли иштироклари билан табриклади ва Франция Миллий фуқаро авиацияси билим юрти сертификатларини топширди.