Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбек – Афғон темир йўллари ўртасида юк ташуви тикланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.02.2023 2846 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 810 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” ШК ўртасида “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилди.

 

Шу билан бирга, томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Согдиана транс” ШК томонидан Ҳайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.

 

Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.