Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбек миллий ташувчиларидан Афғонистонда ундириладиган йиғим ва тўловлар миқдори камайтирилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.10.2024 1136 Yangiliklar

Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юк ташувларини Афғонистон ҳудуди орқали ривожлантириш, автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ундириладиган йиғим ва тўловларни қисқартириш, миллий ташувчиларимиз учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижаларига кўра ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғони миқдорида (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирилди.

 

Жумладан, Амударё кўпригидан ўтиш учун аввал 12 000 афғони (тахминан 182 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғимни жорий йил 28 сентябрдан 7 000 афғони (тахминан 106 АҚШ доллари) этиб белгиланди;

 

Афғонистонга юк автотранспорт воситасини кириши учун аввал 5 000 афғони (тахминан 76 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғим эса 3 500 афғони (тахминан 53 АҚШ доллари) этиб белгилади.

 

Бугунги кунда Транспорт вазирлиги томонидан Трансафғон мультимодал транспорт йўлаги орқали юк ташувларига қулай шароитлар яратиш, ундириладиган йиғимлар миқдорини оптималлаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.