Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбек тили байрами куни арафасида маърифий тадбир ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.10.2020 6326 Yangiliklar

 

2020-йил 16-октабр куни Транспорт вазирлигида Ўзбек тили байрами арафасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” умуммиллий шиори остида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Тошкент давлат транспорт университети мутахассислари иштирокидаги анжуманда транспорт атамаларининг муаммолари ҳамда уларни ҳал қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида университет ўқитувчилари томонидан тилимизнинг юксалиш йўли, тарихий аҳамияти, бу йўлдаги қийинчиликлар, республика сиёсий ҳаётида ва адабиёти тараққиётида тутган ўрни тўғрисида муҳим маълумотлар берилди, шунингдек, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрлар билдирилди.