Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанларига эвакуация қилиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.03.2020 6277 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Республика махсус комиссияси томонидан ҳамюртларимизни ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилди.

Жадвалга мувофиқ чартер рейсларининг Ўзбекистонга жўнаши қуйидагича режалаштирилмоқда:

- 21-март Деҳли шаҳридан (Ҳиндистон) соат 14: 25 да,  Куала Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 22: 30 да,  Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 22: 45 да ва Москва шаҳридан (Россия) соат 22: 55 да;

- 22 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 22: 50да;

- 23 март куни Жакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07: 10 да.

Изоҳ:  авиарейслар учиш пайти маҳаллий вақт билан кўрсатилган.

Бошқа мамлакатлардан қўшимча рейсларни ташкиллаштириш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.