Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ИКАОнинг авиация хавфсизлиги аудитидан муваффақиятли ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.12.2019 6608 Yangiliklar

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) экспертлар гуруҳи жорий йилнинг   20-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиацияси тизимини авиация хавфсизлиги бўйича аудит қилди.

Ушбу аудит "Авиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида текширувлар универсал дастури доирасида узлуксиз мониторинг механизми тўғрисида"ги Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги келишув Меморандуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2019 йил 6 июндаги 206-сон топшириғига мувофиқ ўтказилди.

ИКАО аудити фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини баҳолашнинг энг муҳим объектив воситаларидан биридир. Авиация хавфсизлиги аудити аэропортлар хавфсизлиги тизимининг кенг қамровли текшируви бўлиб ҳисобланади ва халқаро экспертлар томонидан қатор мезонлар бўйича баҳоланади. 

2019 йилнинг 29 ноябрь куни ИКАО аудиторлар гуруҳи томонидан текшириш натижалари бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилди. Аудиторлар "Ўзавиация" агентлиги ва "Тошкент" халқаро аэропорти мутахассислари авиация хавфсизлигини таъминлаш масалаларида тайёргарлиги юқори даражада эканлигини қайд этишди.

Шунингдек, авиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, миллий қонунчиликни ИКАО стандартлари ва тавсия этилган амалиётига мувофиқ юритиш бўйича фаол ишлар олиб борилаётгани, авиация хавфсизлиги бўйича бир қатор норматив ҳужжатлар чиқарилганлиги алоҳида қайд этилди.