Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.03.2020 8932 Yangiliklar

Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Дубай шаҳрида (БAA) икки томонлама ҳамкорликни ва давлатлар ўртасида ҳаво қатновларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва БAA ўртасидаги шартномавий йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун авиакорхоналарни тайинлаш, мазкур йўналишларда парвозлар частотаси миқдорини белгилаш, янги йўналишларни очиш ва Қарши, Термиз, Нукус ва Бухоро аэропортларида жорий этилган “Очиқ осмон” режимидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва БAA шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида Томонлар амирликларнинг авиакомпаниялари Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириши бўйича келишувга эришдилар.

Музокаралар якунида иккала Томон ҳам давлатлар ўртасидаги ҳаво қатновларини янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди ва тегишли Баённомани имзолади.

Бўлиб ўтган музокаралар натижалари, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси ва БAA ўртасида иқтисодиёт, маданият, сайёҳлик ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради.