Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖда тайинловлар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.07.2023 3417 Yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Нарзуллайев Зуфар Ғиясович "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

 

Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан Ўзбекистон темир йўл соҳасидаги таркибий бўлинмаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2009 – 2016 йилларда темирйўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва электрлаштирилган “Ангрен – Поп” темир йўли қурилишида фаоллик кўрсатган.

 

2016–2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017 йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Зуфар Нарзуллайев 2014 йилда Фидокорона меҳнатлари учун (Ватан олдидаги хизматлари учун) ордени билан мукофотланган.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Раҳметов Ҳикматилла Нарзуллайевич "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг Биринчи ўринбосари этиб тайинланди.