“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотларига кўра 2019 йилнинг 31 декабрь – 2020 йилнинг 2 январь кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга қуйидаги кўринишда чегирмалар тақдим этилади:
нафақахўр, ногиронлиги бўлган шахслар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган кишилар учун – 50%,
олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15%,
Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%,
Коллектив (ҳамкасбларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%,
"Afrosiyob" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.
Вокзал маълумотхоналарининг телефон рақамлари
Тошкент - 1005 (Тошкент шаҳри ҳудудида)
Бухоро - 0(365) 524-73-32
Самарқанд - (+998 95) 560-01-42
Навоий - 0(436) 225-59-07
Қўқон - 0(373) 543-17-33
Андижон - 0(374) 228-42-85
Термиз - 0(376) 227-03-86
Қарши - 0(375) 227-24-65
Урганч - 0(362) 225-61-11
Қўнғирот - 0(361) 312-22-60
Нукус - 0(361) 223-29-58, 0(361) 223-29-52
Марғилон - 0(373) 237-57-28
Наманган- 0(369) 233-43-84