Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Иордания авиация маъмуриятлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.10.2024 560 Yangiliklar

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган ИCАОнинг ICAN-2024 тадбирида Ўзбекистон делегациянинг навбатдаги музокаралари Иордания билан бўлиб ўтди.

 

Иордания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш бўлиб, шу кунга қадар икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмаган. Бироқ, Истанбул ва Дубай шаҳарлари орқали 2023 йил давомида 1500 дан ортиқ, 2024 йилнинг 9 ойи давомида 1200 дан ортиқ Иордания фуқаролари Ўзбекистонга кириб келган бўлса, 2023 йил давомида 2000 дан ортиқ, 2024 йилнинг 9 ойи давомида 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари турли хил мақсадларда Иорданияга ташриф буюрган.

 

Иордания авиацияси маъмурияти билан ўтказилган музокаралар чоғида Ҳаво қатнови тўғрисида икки томонлама ҳукуматлараро битимда авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлашни назарда тутувчи ўзгартириш ҳамда парвозлар хавфсизлигига оид қўшимчалар киритиш бўйича Баённома парафир қилинди ва икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

 

Ушбу эришилган келишув натижасида Иордания ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон фуқаролари Иорданияга ташриф буюрганда қадимий Шарқий Рим давридан қолган тарихий обидалар билан танишиши учун янги туристик маршрутларни йўлга қўйиш, шунингдек, Иорданияликларни “Зиёрат туризми” доирасида Ўзбекистонга жалб этиш мақсадида Туризм қўмитасига кўмаклашиш ва амалий ёрдам бериш учун замин яратилди.