Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ҳаво қатновини амалга оширишда авиакомпаниялар сони бўйича чекловлар бекор қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.09.2023 2400 Yangiliklar

6 - сентябрь куни Тел-Авив шаҳрида Ўзбекистон ва Исроил авиация маъмуриятлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво транспорти тўғрисида Битим”га ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

 

Исроил давлати транспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги вазири Мири Регев ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Феруза Махмудова томонидан имзоланган ҳужжатда икки давлат ўртасида ҳаво қатновини амалга ошириш учун авиаташувчилар сони ва йўналишлари бўйича белгиланган чекловлар олиб ташланиши назарда тутилган.