Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Қозоғистон Евросиё фуқаро авиацияси конференциясини ташкил этиш ташаббуси тўғрисидаги ҳужжатни имзолади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.09.2024 1270 Yangiliklar

10 сентябрь куни “Ўзавиация” агентлиги ва “Қозоғистон Авиация маъмурияти” АЖ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокида “Евросиё Фуқаро Авиацияси Конференцияси”ни (EACAC - EuraAsian Civil Aviation Conference) ташкил этиш бўйича қўшма ташаббус, шунингдек, парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Дастлабки босқичда EACAC норасмий идоралараро техник ташкилот бўлиб, авиация маъмуриятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг келажакдаги концепциясини муҳокама қилиш, қўшма қарорлар қабул қилиш ва умумий консенсусга келиш имконини беради. EACAC халқаро майдондаги мавқеимизни мустаҳкамлаш ва фуқаро авиацияси соҳасида қўшма давлатлараро ташаббуслар учун асос яратишда маслаҳат платформасини вазифасини бажаради.

 

Учрашув якунлари бўйича томонлар Евросиё фуқаро авиацияси конференциясини EACAC ташкил этиш ташаббуси тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар.