Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Туркия транспорт вазирлари ўринбосарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.11.2024 552 Yangiliklar

“Британия – Туркия темир йўллари форуми” доирасида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Туркия Транспорт ва инфратузилма вазири ўринбосари Энвер Искурт билан учрашди.

 

Учрашувда Транспорт вазири ўринбосари Энвер Искурт Туркияда амалга оширилган ҳамда истиқболдаги йирик транспорт инфратузилма лойиҳалари билан батафсил таништириб ўтди.

 

Ўз навбатида Жасурбек Чориев бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ҳамда Тошкент — Самарқанд йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

 

Учрашув давомида томонлар транспорт логистикаси ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ўзаро ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

 

Шунингдек, сафар якунида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Ўрта Ер денгизида жойлашган Мерсин портига ташриф буюриб порт имкониятлари билан яқиндан танишди. Ўзбекистон ҳамда Ўрта ва Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Европа давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутувчи мазкур порт имкониятларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар ўрганилди.