Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Туркманистон аэронавигация хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.10.2024 875 Yangiliklar

“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ва Туркманистон аэронавигация хизмати вакиллари ўртасида узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда ҳар икки томон делегациялари аэронавигация хавфсизлиги, ҳаво йўналишларини оптималлаштириш ва ҳаво ҳаракатини бошқаришда замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳаво қатновини янада оптималлаштириш ва икки давлат ҳаво ҳудуди сиғимини ошириш имконини берувчи янги ҳаво йўналишларини очиш имкониятлари муҳокама қилинган асосий масалалардан бири бўлди.

 

Мазкур учрашув стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича ўзаро илғор тажриба алмашиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.