Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.08.2023 3403 Yangiliklar

Бугун икки давлат ўртасидаги алоқа, уларни ажратиб турадиган 4000 км дан ортиқ масофага қарамай, янада яқинроқ ва аҳамиятли бўлиб бормоқда.

 

Хусусан, 20 август кунидан эътиборан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши бунинг яққол мисоли бўла олади.

 

Тошкент – Будапешт йўналишида амалга оширилган илк парвозда йўловчилар билан бир қаторда Ўзбекистон авиация маъмурияти вакилларидан иборат делегация Венгрияга ташриф буюрди.

 

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда илк рейс тантанали равишда кутиб олинди. Ташриф давомида Венгрия фуқаро авиация бошқармаси бош директори Мате Лоуингер билан музокаралар бўлиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Будапешт ўртасидаги мунтазам авиақатновлар “Qanot sharq” авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади. Рейслар Airbus A-320 ҳаво кемасида бажарилади.