Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон юкларини Поти ва Батуми портлари орқали узлуксиз ташувларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.02.2023 3188 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 15–17 февраль кунлари Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг Грузияга ташрифи давомида мамлакат Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирлиги, “Грузия темир йўллари” АЖ, Поти ва Батуми портлари раҳбарияти, портдаги хусусий терминал вакиллари билан учрашувлар ўтказдилди.

 

Грузиянинг Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири ўринбосари Гурам Гурамишвили билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юкларини Грузия портлари орқали Европа ва Америка қитъаси давлатларига ташувларини узлуксиз ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

 

Учрашувда шунингдек, юк ташувлар харажатини ва муддатини қисқартириш, тариф имтиёзларни кенгайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

 

Томонлар Поти ва Батуми портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашди. Учрашувларда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида томонлар келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.