Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларга алданиб қолманг!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.02.2025 187 Yangiliklar

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда АТТО транспорт карталарини гўёки ўйин орқали ютиб олиш мумкинлиги ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Ҳурматли фуқаролар бу каби маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

 

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

 

Транспорт карталарини буюртма қилиш ёки чегирма билан сотиб олиш мумкинлиги тўғрисидаги шубҳали ҳаволаларга асло кирманг. Барча расмий янгиликлар ва таклифлар фақатгина “АТТО” расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади.

 

Агар сизда саволлар туғилса ёки шубҳали фаолликни сезсангиз, илтимос, АТТО мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланинг.

 

Call-markazi: (78) 140-08-08.