Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Огоҳлик давр талаби

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.02.2025 690 Yangiliklar

Тошкент автомобиль ва йўллари техникумида “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ахборот хавфсизлиги, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” мавзуларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади ёшларни маърифатли ва илмли бўлишга ундаш, диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ҳаётий мисоллар ёрдамида уларнинг онгига таъсир этишдир.

 

Қатор масъул идоралар ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда “кибержиноятчилик” тушунчаси, ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан тўғри фойдаланмаслик оқибатида виртуал тармоқда зарарли дастурлар, қонунга зид ахборотлар тайёрлаш ва тарқатиш, электрон хатларни оммавий тарқатиш (спам), веб-сайтларга ноқонуний кириш, фирибгарлик каби жиноятларни содир этаётган, диний экстремистик ғояларни тарқатиш ва бошқа турли ҳуқуқбузарликларни амалга ошириб, жазони ўтаётган ёшлар ҳаётидан мисоллар келтирилди.