Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Оила мустаҳкамлиги – жамият мустаҳкамлигини таъминлайди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.07.2022 4662 Yangiliklar

 

Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир.
 
Ҳар бир инсон оила муҳитида камолга етар экан, оиланинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги ва фаровонлиги жамият тараққиётининг энг асосий шартларидандир.
 
Зеро, оила ҳар бир инсон учун бахти ва саодати, орзу ва ҳаваслари, мақсад ва муддаоларини бирлаштирадиган, қувончли ёки мушкул вазиятларда суяна оладиган кичик бир ватан ҳисобланади.
 
Оилалардаги ҳамжиҳатликни таъминлаш, бу борада аёлларга психологик кўмак бериш мақсадида Транспорт вазирлиги марказий аппаратида хотин-қизлар учун мўлжалланган “Оила анатомияси” мавзусида психологик тренинг бўлиб ўтди.
 
Унда юқори малакали психолог мутахассис Дурдона Акбарходжаева ўзининг махсус муаллифлик дастури билан иштирок этди. Тадбир давомида оилавий турмушдаги инқирозларни енгиш, ҳар бир оилада тотувлик ҳукм суриши учун қандай йўл тутиш, болаларнинг кичик ва катта ёшдаги инқирозлари каби масалалар муҳокама этилди.
 
Тренинг давомида вазирликда фаолият олиб бораётган аёл ходимларга психолог томонидан амалиётдаги ҳолатлар мисолида тегишли тавсиялар ҳамда уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.