Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўқув - амалий семинар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.01.2022 3918 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 738-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги марказий аппарат ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида қарорнинг мазмун-моҳияти, хусусан, қонунчиликка киритилган янги нормалар, ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокама қилиниб, қарорнинг ижроси бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди. Шунингдек, очиқ тендерлар бўйича ишлаб чиқилган электрон ахборот тизимдан фойдаланиш юзасидан йўриқнома ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.