Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ОТБ Чимкент-Тошкент-Хўжанд иқтисодий коридорини ривожлантириш мақсадида тажриба алмашинувига кўмаклашади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.05.2023 3063 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 15-19 - май кунлари Батуми шаҳрида (Грузия) ОТБ ва Грузия ҳукумати томонидан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон божхона ва транспорт тузилмалари вакиллари учун Чимкент-Тошкент-Хўжанд иқтисодий коридорини ривожлантириш мақсадида минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ўқув дастури ташкил этилди.

 

Тадбирда чегараларни кесиб ўтиш тартибини соддалаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш учун халқаро стандартларни қўллаш бўйича тажриба алмашилди.

 

Дастур доирасида иштирокчилар Грузия ва Туркия ўртасида жойлашган Сарп-Сарпи чегара ўтиш пункти ва Аджара минтақасидаги қуритилган меваларни қайта ишлаш заводига ташриф буюришди. Ўқув дастури иштирокчиларига боғдорчилик маҳсулотларини қайта ишлашда халқаро стандартларни қўллаган ҳолда юк ва йўловчилар оқими учун чегарани кесиб ўтиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.