Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон – Латвия: транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.11.2022 3748 Yangiliklar

Бугун пойтахтимиздаги City Palace меҳмонхонасида Ўзбекистон – Латвия транспорт ва логистика соҳасидаги ишбилармонлар йиғилиши бўлиб ўтди.

 
Йиғилишда икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, автомобиль ва темир йўл ташувларида мавжуд имкониятлардан, хусусан, Латвия портлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
 
Тадбирда Рига, Вентспиль эркин порти, Лиепая ЭИЗ, “Latvijas Auto” Автмомобильда ташувчилар уюшмаси, Латвия темир йўллари, Extron, Man – Tess, WT Terminal, Riga Bulk Terminal, KS Terminal, Ventall Termināls, VK Tranzīts, Quinto Logistics, LDZ Cargo каби 20 дан ортиқ компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.
 
Латвия Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат котиби ўринбосари Ульдис Рейманис мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу йўналишда Латвия мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрлигини, бугунги тадбир эса шу мақсадга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли эканлигини эътироф этди.
 
Тадбир давомида Латвиянинг транспорт-логистика соҳасида фаолият юритувчи компаниялари ўз хизматлари тўғрисида тақдимотлар ўтказишди.
 
Шунингдек, транспорт-логистика соҳасида фаолият кўрсатувчи компаниялар раҳбарлари ва бизнес вакиллари ўртасида “B2G” ва “В2В” учрашувлари ўтказилди.