Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт коридори салоҳиятни ошириш чоралари ўрганилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.05.2021 6761 Yangiliklar

 

Бугун, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдралиева билан учрашди.

Икки мамлакат вазирлари бошчилигидаги делегация вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўш – Саритош - Иркештом автомобиль йўли бўйлаб, ўрганиш ва тадқиқот ишларини ўтказишмоқда. Хусусан, делегация аъзолари “Иркештом” чегара божхона постининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент  мултимодал транспорт коридори салоҳиятини кенгайтириш, унинг имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Хусусан, Чийирчиқ, Талдиқ, Тонмурун довонлари ва Саритош пункитига ташриф буюрилди.

Учрашув давомида вазирлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича битимлар доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.