Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ импорт қатновида хомашё юклари ташувига 25 % чегирма тақдим этади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.10.2021 3747 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф–5689-сонли фармойиш ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги ишлаб-чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 1 ноябрдан импорт қатновида хомашё юкларини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги темир йўл станцияларига ташишда 25% миқдорида чегирма тақдим этилганлигини эълон қилади.

Товарларнинг коди ва импорт қилинадиган хом-ашё рўйхати қуйидаги иловада тақдим этилган.