Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Литва транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.08.2022 4684 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Литванинг транспорт-логистика инфратузилмаси имкониятларини ўрганиб, литвалик ҳамкорлар билан ушбу соҳани ривожлантириш масалалари ва ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказди.
 
 
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов ва Литва транспорт вазири Мариус Скуодис ўртасидаги музокараларда транспорт ва логистика соҳасидаги Ўзбекистон-Литва манфаатли ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзаро келишган ҳолда юк ташувлари учун чегирмалар тақдим этиш, миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
 
 
Мариус Скуодис Ўзбекистон Литванинг Марказий Осиёдаги устувор ҳамкори эканини таъкидлади. Транспорт ва транзит-логистикаси соҳасида кўп йиллик муваффақиятли ҳамкорлик ҳамда мамлакатлар ўртасида юк ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш тенденциялари қайд этилди. Бу борадаги амалий ҳамкорликни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
 
 
Икки мамлакат транспорт идоралари раҳбарларининг музокаралари натижасида ихтисослашган тузилмалар, логистика компаниялари ва бандаргоҳлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг экспорт юкларини Европага етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилишга қаратилган ҳамкорликнинг янги механизмларини биргаликда ишлаб чиқишга киришиш бўйича келишувга эришилди.