Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.03.2022 3583 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Покистон ва Афғонистон ўртасидаги асосий назорат-ўтказиш пункти “Торхам” да Покистон Ислом Республикаси йиғимлар федерал бюросининг Пешавар провинцияси раҳбари Камрон Аъзам Хон ва Торхам божхона ҳудуди раҳбарияти билан учрашди.
 
Учрашув давомида Покистон томони мазкур назорат-ўтказиш пункти иш фаолияти юзасидан тақдимот ўтказди. Хусусан, ушбу чегара назорат пунктидан ўтиш тартиби, автотранспорт воситалари учун тўловларни тўлаш қандай амалга оширилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.
 
Шундан сўнг томонлар халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларининг Покистон-Афғонистон чегара пункти орқали ўтиш жараёни қай тартибда амлага оширилишини бевосита кузатишди.
 
Эслатиб ўтмиз, жорий йилнинг 2 март куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлараро комиссия йиғилишида ўзаро халқаро юк ташишни ташкил этиш учун рухсатнома бланкалари алмашилди.