Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Қирғизистон аэронавигация хизматлари кўрсатиш органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтрилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.02.2021 5189 Yangiliklar

 

 

Жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари “Кыргызаэронавигация” Давлат корхонаси Бош директори С.Б.Жоробаев бошличилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация вакилларининг Ашуров Алишер Хамидович бошчилигидаги “Ўзаэронавигация” Маркази Давлат Унитар Корхонаси раҳбарияти билан музокаралари бўлиб ўтди. Музокарада давлатларимиз аэронавигация хизматларини кўрсатувчи провайдерлар ўртасидаги ҳамкорлик, мувофиқлаштириш ва ўзаро таъсир масалалари муҳокама қилинди.

“Кыргызаэронавигация” ДК вакиллари “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК маъмуриятига, Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизимнинг Тошкент маркази ҳудудий бўлинмасига ташриф буюриб, замонавий “INDRA” ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизим ускуналарининг фаолияти ва имкониятлари билан танишдилар. Делегация диспетчерлик таркибини тайёрлаш ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУКнинг замонавий техник жиҳозларининг сифатини юқори баҳолади.

Музокалар жараёнида томонлар қуйидаги масалалар бўйича келишувга эришдилар:

- Ўзбекистон Республикаси ва Қирғистон Республикасининг Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш (ҲҲХК) органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва интеграцияни ташкил этиш;

- OLDI халқаро баённома орқали ҲҲХК марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш;

- маълумотларни узатиш ва касбий  тайёргарлик соҳаларида беғаразлик асосида хизмат турларини тақдим этиш;

- ҳудудга ҳаво майдонидан фойдаланувчиларни жалб қилиш мақсадида янги ҳаво йўлларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ўзаро ишонч ва дўстона руҳда ўтган учрашув давлатларимиз ҳаво маконида парвозлар хавфсизлиги, мунтазамлиги ва тежамкорлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғистон Республикасининг аэронавигация хизматлари провайдерларининг юксак профессионаллиги, масъулияти ва манфаатдорлигини кўрсатди.