Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Пахтачи туманидаги кўпчилик аҳолининг орзулари амалга ошди!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.12.2019 7517 Yangiliklar

Самарқанд вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси балансида бўлган Пахтачи тумани “Сарой”, “Оқтепа”, “Урганжи” маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланишдаги 4н-547 “е”  “М37 автойўли Гидроузелга кириш‎” автомобиль йўлининг узунлиги 5,0 км. қисмига жорий йилнинг ноябрь ойида Пахтачи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилиб фойдаланишга топширилди. 

Бундан ташқари, тумандаги “Гулшан” ва “Қўшховуз” маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланишдаги 4н-630 “Нарпай қ.Шағал заводи‎” автомобиль йўлининг 3,5 км. қисмида ҳам тўлиқ жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Шу билан бирга тумандаги яна бир “Ҳунарманд” ва “Гўрўғли” маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланишдаги 4н547 “ж” “М-37 автойўли Султонобод қишлоғи” автомобиль йўлининг 3,8 км. қисмида бугунги кунда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.