Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Пекин шаҳрида Барқарор транспорт бўйича глобал форум бўлиб ўтмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.09.2024 214 Yangiliklar

25-сентябрь куни Пекин шаҳрида "Барқарор транспорт: дунёни боғловчи логистика" шиори остида ўтказилаётган Барқарор транспорт бўйича глобал форум ўз ишини бошлади.

 

Тадбир глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва хавфсиз, самарали, экологик тоза, тежамкор, инклюзив ҳамда барқарор транспорт тизимини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган.

 

Форум давомида иштирокчилар биргаликда бир қатор амалий натижаларни, жумладан, БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш ва транспортнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш билан боғлиқ ташаббусларни тақдим этдилар.

 

Форумнинг ялпи мажлисида Транспорт вазири И. Махкамов сўзга чиқди. У ўз нутқида Ўзбекистон транспорт сиёсатида устувор ўрин тутадиган транспортни ривожлантиришнинг 5 та асосий йўналишини қайд этди:

 

 

 

 

 

 

 Шунингдек, халқаро транспорт тизими фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.