Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Польшадан учиб кетди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.02.2022 3177 Yangiliklar

 

2022 йил 28 февраль Тошкент вақти билан тахминан 17:15 да Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways " АЖ махсус самолёти Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимиз билан учиб кетди.

Улар орасида аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳалар ходимлари бор.

Айни пайтда "Карчова" назорат-ўтиш пунктида Украинанинг Львов шаҳридан келган Ўзбекистон фуқаролари учун тўпланиш нуқтаси ташкил этилди. Шу муносабат билан, бугун кун давомида юртдошларимизни олиб кетиш учун яна бир махсус самолёт ташкил этилади.