Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Покистон ва Ўзбекистон ўртасида мультимодал юк ташувлари ривожлантирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.07.2023 3009 Yangiliklar

Бугун Транспорт вазири Илҳом Махкамов Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этди.

 

Хусусан, икки мамлакат ўртасида юк ташувлари ҳажмини ошириш мақсадида томонлар Афғонистон ҳудуди орқали мультимодал ташувларни ривожлантириш зарурлигини қайд этиб ўтди.

 

Шунингдек, Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилиши лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.