Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Поездлар  қатнови йўлга қўйилиши давом этмоқда!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.08.2020 5359 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 20 августдан Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида 72/71-сонли, 21 августдан Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида 10/09 сонли "Шарқ" йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2020 йил 25 августдан Термиз – Сариосиё – Термиз  ҳамда Навоий – Янги Зарафшон – Навоий, 28 августдан эса Навоий – Бузаубай – Навоий  йўналишларда шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.