Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Транстелесофт” компанияси вакиллари "БОРТ" хавфсизлик тизими бўйича тақдимот ўтказди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.01.2022 3621 Yangiliklar

 

Тошкент давлат транспорт университети раҳбарияти, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Россиянинг “Транстелесофт” компанияси билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди.
 
“Транстелесофт” компанияси бош директори Евгений Белоусов янги авлод локомотив борт хавфсизлик “БОРТ” тизими бўйича тақдимот ўтказди.
 
Унда замонавий ресурсларни тежайдиган технологиялар ва тортиш вагонлари учун техник ҳолатни диагностика қилиш ва таъмирлаш ускуналари, локомотивларнинг электр кабеллари қизиб кетиши оқибатида ишдан чиқиш шароитларини олдиндан аниқлаш технологиялари ва илғор ўт ўчириш ускуналари кўриб чиқилди.
 
Ушбу локомотив “БОРТ” хавфсизлик тизими автоматик локомотив сигнализация қурилмалари билан жиҳозланган темир йўл участкаларида, шунингдек, участкаларда ҳаракатланувчи барча турдаги таркибнинг ҳаракат хавфсизлигини тaъминлаш учун мўлжалланган.
 
Учрашув давомида “Транстелесофт” компанияси ва Университет ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, замонавий “БОРТ” тизимини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг локомотивларига ўрнатиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.