Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қатар билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.11.2024 770 Yangiliklar

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегациясининг Қатар Давлатига амалий ташрифи доирасида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев  Қатар Транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Ал Эсса билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт коридорлари имкониятларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

 

Хусусан, Трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Ж.Чориев айни дамда мазкур лойиҳанинг ТИА ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишлар якунлангач потенциал инвестор ва ҳамкорларни жалб қилиш жараёни бошланиши таъкидлаб ўтди. Вазир ўринбосари лойиҳаларнинг амалий босқичига ўтиш учун Қатар томонини лойиҳада қатнашишга таклиф этди.

 

Шунингдек, томонлар шаҳар жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини ривожлантиришда Қатар давлати қўллаган услублар ва уларни Ўзбекистонда қўллаш ва ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашди.