Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қишки таътил даврида қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.12.2024 400 Yangiliklar

Қишки таътил даврида йўловчиларнинг темир йўл транспорти қатновларига бўлган талабини қондириш мақсадида 2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади ва вагонлар сони оширилади:

 

Қўшимча қатновлар:

 

"Тошкент – Урганч – Тошкент" йўналишида 2024 йил 17 декабрдан бошлаб 18 та қўшимча қатнов амалга оширилади.

 

"Самарқанд – Тошкент – Самарқанд" йўналишида 2024 йил 15 декабрдан бошлаб, "Афросиёб" тезюрар электропоезди қўшимча 30 та қатновни амалга оширади.

 

Қўшимча вагонлар:

 

"Тошкент – Қўнғирот – Тошкент", "Тошкент – Термиз – Тошкент", "Тошкент – Урганч – Тошкент" ва "Тошкент – Сариосиё – Тошкент" йўналишларида 2024 йил 20 декабрдан ҳар куни 4 та қўшимча плацкарт вагонлари қўшилади.