Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлатимиз раҳбарининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ – 6166-сон Фармони мазмун-моҳиятни тушунтириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Видеоконференция алоқа тизими орқали ташкил этилган ўқув-амалий семинарда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида иш юритиш, ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини назорат қилиш, ҳужжатлар лойиҳаларини иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари қамраб олинган.
Ўқув-амалий семинарда модераторлар “Ijro.gov.uz” тизимидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни тизимли йўлга қўйиш, норма ижодкорлиги, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш каби қатор долзарб масалалар юзасидан маърузалар билан иштирок этишди.