Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири тайинланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.10.2024 183 Yangiliklar

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигида транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда соҳа бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва ташкилий масалаларга бағишланган мажлис ўтказилди.

 

Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ш.Даулетияров олиб борди.

 

Унда Каипбеков Парахат Конысбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

 

Таъкидлаш жоизки, Парахат Каипбеков шу кунга қадар «ҚҚавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларни муваффақиятли бажарган.