Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири тайинланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.12.2022 5193 Yangiliklar

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Ўринбоев республика ҳудудида транспорт хизматини кўрсатиш борасидаги ишларни такомиллаштириш ҳамда йўл қўйилган хатоларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати маълум қилди.

 

Йиғилишда Омаров Маманбий Аллабергенович Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири этиб тайинланди. 

 

Таъкидлаш ўринли, Маманбий Омаров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ҳалқаро алоқалар, логистика ва экспортни ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

 

Мажлисда янгидан тайинланган вазир вазирлик жамоасига таништирилиб, соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилишда  ишонч билдирилди.

 

Бундан ташқари, транспорт хизмати кўрсатиш бўйича ишлар самарали такомиллаштирилмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликларга йўл қўйгани сабабли Қорақалпоғистон транспорт вазирининг ўринбосари ва вазирлик ҳуқуқшуноси лавозимидан озод этилди.