Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қозоғистоннинг "FlyArystan" авиакомпанияси Туркистон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.06.2021 4546 Yangiliklar

 

Бугун, 21 июнь куни «Ислом Каримов номидаги Тошкент» халқаро аэропорти Қозоғистоннинг "FlyArystan" лоукостер авиакомпаниясининг Туркистон-Тошкент йўналиши бўйича биринчи қатновини қабул қилди.

Авиакомпания мазкур йўналишда қатновларни ҳафтасига икки марта - душанба ва пайшанба кунлари бажаради. Қатновлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, "FlyArystan" Қозоғистондаги биринчи бюджет лоукостер авиакомпания бўлиб, ўзининг илк қатновини 2019 йил май ойида амалга оширган.