Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қозондан 700 га яқин фуқароларимиз автобусларда олиб келинмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.10.2020 5762 Yangiliklar

 

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган мамлакатимиз фуқароларини ватанга қайтариш жараёни давом этмоқда.

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган эди. Режага мувофиқ ушбу автобуслар 27 сентябрь куни 750 нафар фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келган эди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 26 сентябрь куни навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россия Федерацияси ҳудудидан мамлакатимиз фуқароларини олиб келиш мақсадида йўлга чиққан эди. Айни дамда ушбу автобуслар Қозон шаҳридан 700 га яқин фуқароларимизни олиб қайтмоқда.

Режага мувофиқ автобуслар карвони эртага Ўзбекистонга кириб келади.