2023 йилнинг 10 май куни YouTube видеохостингидаги “Шухрат Эсанов” каналида Фарғона вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖ раҳбари Х.Атабаевнинг видео мурожаати эълон қилинди.
Мазкур видео мурожаатда келтириб ўтилган ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Фарғона вилояти транспорт бошқармаси томонидан “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖ томонидан йўловчиларни ташиш учун берилган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши ҳолати ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида, “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖ томонидан Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли қарори 2-бобининг 11-бандини “в”, “е” ва “ж”- кичик бандлари ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 701-сонли қонуни талабларига риоя қилмаганлиги аниқланган.
Масалан, “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖ томонидан фойдаланаётган автотранспортлар сони жами 125 тани ташкил этсада, ўрганишга 70 та ҳайдовчиларнинг меҳнат шартномалари тақдим қилинган. Корхона томонидан тақдим этилган йўл варақаларининг юритилиши ҳолати текширилганда, 2022 йилнинг октябрь ойи учун 38 та, ноябрь ойи учун 38 та, декабрь ойи учун 30 та йўл варақалари текширишга тақдим этилган.
Бироқ, “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг октябрь ойида жами 21 та автотранспорт воситалари ҳар хил кунлари турлича сонда белгиланмаган тартибда ишга чиқарилган. Жумладан, 2022 йил 14 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган “DAMAS” русумли 9 та 40 Е 652 АВ, 40 F 438 BB, 40 F 859 RA, 40 G 994 WA, 40 K 500 TA, 40 K 506 UA, 40 M 554 WA, 40 Q 024 JA, 40 Y 347 KA давлат рақамли транспорт воситалари, 2022 йил 15 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган “DAMAS” русумли 6 та 40 F 438 BB, 40 F 815 ZA, 40 G 994 WA, 40 H 641 BB, 40 N 418 ZA, 40 R 921 ZA давлат рақамли транспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган ҳолда ишга чиқарилган.
Шу каби, лицензия варақаси бўлмаган ҳолда 2022 йил 17 октябрь куни “DAMAS” русумли 7 та 40F438BB, 40F965UA, 40M186WA, 40T864AB, 40W276PA, 40Y347KA, 40Y534OA давлат рақамли транспорт воситалари, 2022 йил 18 октябрь куни “DAMAS” русумли 5 та 40E652AB, 40F438BB, 40Q024JA, 40Q124WA, 40W276PA давлат рақамли, 2022 йил 19 октябрь куни 5 та 40K506UA, 40M914NA, 40R921ZA, 40V759TA давлат рақамли, 2022 йил 20 октябрь куни 2 та 40F815ZA, 40К500ТА давлат рақамли, 2022 йил 21 октябрь куни 9 та 40F859RA, 40F965UA, 40H641BB, 40K506UA, 40M554WA, 40Q024JA, 40T864AB, 40V759TA, 40W124WA давлат рақамли транспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган ҳолда ишга чиқарилган.
Шунингдек, текшириш ўтказиш жараёнида “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖ томонидан 294-сонли оферта шартномасида белгиланган автотранспорт воситалари ва ҳайдовчиларининг исм-шарифи, ҳайдовчилик гувоҳномаси, 30 соат сертификатга эгалиги тўғрисида тақдим қилинган маълумотномадаги жами 15 та автотранспорт воситаси ҳайдовчиларининг меҳнат шартномалари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Фарғона вилоят транспорт бошқармаси томонидан “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖнинг “йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш” фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 14.01.2021 йилда чекланмаган муддатга берилган АТ серияли 2007414 рақамли ҳамда 14.10.2022 йилда чекланмаган муддатга берилган АТ серияли 2040308 рақамли лицензияларни бекор қилиш юзасидан Фарғона туманлараро иқтисодий судига ариза берилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 05.04.2023 йилги 4-1501-2304/2153-сонли ҳал қилув қарори билан “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖга 14.10.2022 йилда чекланмаган муддатга берилган АТ серияли 2040308 рақамли лицензияси бекор қилинган.
Шунингдек, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 05.04.2023 йилги 4-1501-2304/2154-сонли ҳал қилув қарори билан “Шодлик Қиргули Авто” МЧЖга 14.01.2021 йилда чекланмаган муддатга берилган АТ серияли 2007414 рақамли лицензияси бекор қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг юқоридаги қарорларининг қонунийлиги апелляция инстанциясида кўриб чиқилган ҳамда ўз кучида қолдирилган.