Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Республикамизда фаолият юритаётган автотранспорт корхоналарига мурожаат

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.03.2020 10531 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт ва транспорт соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича берилган топшириққа ҳамда халқаро ташувларда республикамиз юкларини узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Халқаро ташувларда транспорт воситаларининг тўсиқларсиз ҳамда узлуксиз ҳаракатланишини ва йўлларда ҳар хил сабабларга кўра қолиб кетишини олдини олиш мақсадида, Вазирлик томонидан миллий ташувчиларимизни автотранспорт воситалари ҳаракатланишини мониторингини олиб бориш ҳамда халқаро ташувларни таҳлил қилиш учун электрон диспетчерлик мониторинг дастури ишлаб чиқилмоқда.

Вазирлик томонидан республиканинг экспорт-импорт юкларини ташишда миллий ташувчилар улушини ошириш бўйича самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда, экспорт-импорт юкларни ташишда миллий ташувчилар хизматларидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикасидаги юк эгалари тайёрлигини маълум қилишди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Транспорт вазирлиги республикамизда фаолият юритаётган автотранспорт корхоналаридан қуйидаги маълумотларни тақдим этишини сўрайди:

- ягона электрон мониторинг тизимига уланиш учун корхона ихтиёридаги транспорт воситалари (GPS/Глонасс) навигаторлар мавжудлиги ҳақида;

- ҳар ойнинг якуни бўйича амалга оширилган халқаро юк ташиш йўналишлари, юк тўғрисидаги маълумот ва транспорт воситаларининг давлат рақами;

- корхонангиз томонидан халқаро йўналишларда ташиш бўйича кўрсатилган хизматлар тарифлари.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги томонидан республикамиз ташувчиларининг мурожаатларини қабул қилиш ва уларнинг муаммоларини зудлик билан ҳал этиш бўйича учун 24 соат ишлайдиган штаб ташкил этилди.

Штаб телефон рақамлари:

қисқа рақам  1167

телефон рақами + 998 71-202-05-00 ички рақам 159.